АсосийJamiyat

Ўзбекистонда масжидлар сони 2066 тага етди

'Ўзбекистонда масжидлар сони 2066 тага етди'ning rasmi

2019 йилда Ўзбекистонда 10 та янги жоме масжид очилди.

Шу билан масжидлар сони 2066 тага етди. Жумладан, Тошкент шаҳрида улуғ алломалар номидаги “Сузук ота”, “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф”, “Файзулла хўжа ўғли Мурод ҳожи”, Сурхондарё вилоятида “Ҳаким Термизий”, “Шайх Шамсиддин”, “Имом Низомиддин Сангардакий”, Наманганда “Муҳаммад ал-Амин”, Фарғонада “Чилигижийда”, Навоийда “Абу Бакр Сиддиқ” ва Тошкент вилоятида “Абу Ҳурайра” масжидлари ҳамда Бухородаги Қоровулбозор туманида “Абдуллоҳ ибн Муборак” номли янги жоме масжид иш бошлагани мўмин-мусулмонларни бағоят хурсанд қилди.

Қолверса, республикамиз бўйлаб 30 та жоме масжид биноси бутунлай қайтадан бунёд этилиб, 60 та масжид капитал таъмирдан чиқарилди, дея хабар беради Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

 

    Бошқа янгиликлар