Бугун Андижон вилояти маъмурий суди биносида оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар ва жамоатчилик вакиллари гувоҳлигида блогер Отабек Нуритдиновга нисбатан қўлланилган суд қарори юзасидан очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.
Андижон вилоят прокуратураси ҳолат бўйича барча жараёнлар қонун доирасида амалга оширилганлиги, қонун бузилишларига йўл қўйилмаганлиги юзасидан ҳуқуқий хулоса берди.
Очиқ суд мажлисида вилоят Маъмурий суд судьяси Д. Халилов раислигида О. Нуритдиновга оид маъмурий иш кассация тартибида кўриб чиқилди. Блогер О. Нуритдинов ўзига қўйилган айбларни инкор этди. Суд Маъмурий ишлар бўйича вилоят судининг 2019 йил 30 декабрдаги қарорини ўзгаришсиз қолдирди.






