АсосийJamiyat

Ўзбекистон фуқароси Германияда фожиали ҳалок бўлди

'Ўзбекистон фуқароси Германияда фожиали ҳалок бўлди'ning rasmi

Мамлакатимизнинг Германия Федератив Республикасидаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 31 декабрь куни Ўзбекистон фуқароси Н.Х. Консуллик бўлимига мурожаат қилиб, жияни Р.Х.нинг бахтсиз воқеа оқибатида фожеали ҳалок бўлганини хабар берган.

Ўтган йилнинг октабр ойидан бошлаб Р.Х. Германиядаги «PRAXX» жамиятининг малака ошириш дастури доирасида Кил шаҳри яқинидаги фермер хўжаликларидан бирида шартнома асосида амалиёт ўтаётган эди. 27 декабрь куни у баландликдан қулаб тушиб, вафот этган. Маҳаллий полиция текширув ўтказди ва бахтсиз ҳодиса юз берганини тасдиқлади. 

Элчихонанинг Консуллик бўлими қариндошлар ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан биргаликда ватандошимизнинг жасадини ватанга жўнатишга оид консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ва Германия (Берлин, Бранденбург, Бремен, Қуйи Саксония, Гамбург, Мекленбург-Олд Померания, Саксония, Саксония-Анҳалт, Шлезвиг-Ҳолштайн, Турингия), Швеция, Швейцария ва Чехия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Берлин шаҳридаги Элчихонасига +49-30-39-40-98-55, +49-30-39-40-98-30 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.

 

    Бошқа янгиликлар