Блогер журналист ва блогер Хуршид Далиевни Ўзбекистонда тақиқланган террористик гуруҳ аъзоси дея тухмат қилган Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Гулшаной Қошқаровага нисбатан маъмурий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берар экан Матбуот хизматларига журналист ва блогерларга нисбатан уруш очмасликни қаттиқ тавсия қилди.
- Бу ўтакетган нопрофессионаллик. Матбуот хизматлари ташкилотлар раҳбарларининг пиёда аскарлари, шахсий камикадзелари эмас. Улар матбуот хизмати. Қўлдан келганча ОАВлар билан ижобий муносабатлар ўрнатиб, ахборот майдонидаги негативларга қарши курашишнинг анча одамий, таъсирчан ва профессионал йўлларини танлагани мақул.
Ушбу воқеага АОКА эътибор қаратиши лозим. Бундай қарашдаги матбуот котиблари аксариятни ташкил этади. Эскича ва тутуруғсиз услубда иш юритаётган матбуот хизматларини аниқлаб, уларнинг фаолияти векторини яхши томонга ўзгартириш айнан Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг тўғридан тўғри вазифаларига киради, дея АОКАга вазифаларидан бирини эслатиб қўйди.






