2020 йил 3 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошев томонидан видеоконференция алоқа орқали фуқароларнинг қабули ўтказилди.
Қабулда 18 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, уларнинг мурожаати тингланди.
(мурожаатларнинг 11 таси суд масалалари, 3 таси прокуратура ва 1 таси ички ишлар органлари фаолиятларига ҳамда 3 таси бошқа масалаларга оид)
Бош прокуратура томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.
Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш Бош прокуратурада Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳар ойнинг биринчи жумасида фуқаролар қабулини ўтказади.






