АсосийJamiyat

Бўстонлиқда оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир бўлди

'Бўстонлиқда оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ  содир бўлди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 1 январь куни соат 19:00ларда оқибати ўлим билан тугаган йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Ҳайдовчи Н.А. «Спарк» русумли автомашинасини «Бектемир –Чорбоғ» 4Р-12 йўлининг 67-километрида ҳайдаб кетаётиб, пиёдалар – уй бекаси Х.Р. ва турмуш ўртоғи К.Р. ҳамда ўғли Р.Т.ни уриб юборган.

Натижада Х.Р. воқеа жойида вафот этган. К.Р. ва Р.Т. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар