Наманган вилоятининг Чортоқ туманида номаълум шахс «Узункўча» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ю.С.нинг уйи олдида қаровсиз қолдирилган «Дамас» русумли автомашинани ҳайдаб олиб қочган.
Кўп ўтмай автоулов бошқа маҳалла ҳудудидан техник соз ҳолда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур жиноят шу туманда яшовчи фуқаро А.С. томонидан содир этилгани аниқланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






