АсосийJamiyat

Ҳақиқатдан ҳам ЙПХ ходими ЙТҲ содир бўлган жойга ярим соатда ҳам бормаганми?

'Ҳақиқатдан ҳам ЙПХ ходими ЙТҲ содир бўлган жойга ярим соатда ҳам бормаганми?'ning rasmi

“Telegram” ижтимоий тармоқларида эълон қилинган “Бухоро шаҳар Навоийшоҳ кўчасининг серқатнов қисмида иккита йўловчи ташиш автобуслари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Мана ярим соат бўлса ҳам ЙПХ ходимидан дарак йўқ” сарлавҳали мақола тарқалган эди. Ушбу хабар бўйича ИИБ қуйидагиларни маълум қилди. 

2019 йил 16 декабрь куни соат 13.15 ларда Бухоро шаҳар Шейхон кўчасида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро Х.Р.Ширинов ўз бошқарувидаги “Исузу” русумли, 80 646 JBA давлат рақам белгили, “МираМах” транспорт уюшмасига қарашли, 37-йўналишли автобус билан Бухоро шаҳар Навоий шоҳ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб, Бухоро давлат университети ётоқхонаси қаршисидаги пиёдалар ўтиш жойига етганда, Бухоро шаҳар Рухшобод кўчасида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро Қ.Ш.Раджабов бошқарувидаги “Азия Стар” русумли, 80 823 JBA давлат рақам белгили, “Алихан Транс” транспорт уюшмасига қарашли, 10-йўналишли автобус билан бир йўналишда ёнма-ён ҳаракатланиб, ўзаро қисилганлиги натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Йўл транспорт ҳодисаси натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.  

Амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 14-бандида: “Агар йўл-транспорт ҳодисасида шикастланганлар бўлмаса ва ҳайдовчилар ҳодисага баҳо беришда ўзаро келиша олсалар, дастлабки ҳодиса чизмасини чизиб, уни имзолаб, яқин орадаги ДЙҲҲХ маскани ёки ИИОга боришлари мумкин”лиги кўрсатиб ўтилган. Ушбу вазиятда автобус ҳайдовчилар ўзаро келиша олмасдан, 20-30 дақиқача муаммони муҳокама қилишган. Шунда йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган ҳудудда хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ППХ ходими сафдор Д.Тўймуродов ва Миллий гвардия ходими С.Азимовлар воқеага аралашиб, ЙҲХБ ходимларини чақиришган.

Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан тасдиқланган дислокацияга асосан Бухоро шаҳар “Навоий шоҳ” ҳамда “Муҳаммад Иқбол” кўчалари кесишган чорраҳада ҳаракат хавсизлигини таъминлаш бўйича доимий равишда ЙПХ ходими хизмат олиб боради. (йўл транспорт ҳодисаларини расмийлаштириш ҳудудий ЙҲХБ суриштирув бўлими, гуруҳи ходими томонидан амалга оширилади)

Чақирувга асосан ҳодиса жойига етиб келган Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ катта инспектори кичик сержант Ш.Шохимов томонидан мазкур йўл транспорт ҳодисаси бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳозирда йўл транспорт ҳодисасининг келиб чиқиш сабаблари, томонларнинг айбдорлик даражаси ва етказилган зарарни аниқлаш бўйича тегишли экспертизалар тайинланиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар