“Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, 2020 йил 1 январдан туғилганлик, никоҳ тузилганлиги ва никоҳдан ажралганлик, ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувлари 12 катакли махсус код билан рақамланади.
Бунда, 1-рақам далолатнома ёзуви тури, 2–5-рақамлар ФҲДЁ органи коди, 6-7-рақамлар далолатнома ёзуви қайд этилган йил, 8–12-рақамлар далолатнома ёзувининг тартиб рақамини билдиради.
12 катакли махсус код билан рақамланиш “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали маълумот алмашинувини осонлаштиради.






