АсосийJamiyat

Қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўналишга чиққан ҳайдовчи 4 кишининг ҳаётига зомин бўлди

'Қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўналишга чиққан ҳайдовчи 4 кишининг ҳаётига зомин бўлди'ning rasmi

2019 йил 28 декабрь куни соат тахминан 14:30да 20 ёшли Ф.Ж. бошқарувидаги «Nexia-2» русумли автомашинасида Чироқчи тумани Кўктош маҳалласидан ўтувчи “4Р-84 Яккабоғ-Чироқчи” йўли бўйлаб ҳаракатланиб келиб ўзидан олдинда кетаётган автомашинани қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўналишга чиққан вақтида йўлнинг 35 км.да, 41 ёшли И.Н. бошқарувидаги «Kamaz» русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Натижада «Nexia-2» русумли автомашина ҳайдовчиси Ф.Ж. ва 3 нафар йўловчилар ҳодиса содир бўлган жойда вафот этишган.

Ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар