АсосийJamiyat

Навоийлик ҳайдовчи Самарқандда одам уриб, қочиб кетди. Пиёда воқеа жойида ҳалок бўлган

'Навоийлик ҳайдовчи Самарқандда одам уриб, қочиб кетди. Пиёда воқеа жойида ҳалок бўлган'ning rasmi

2019 йил 26 декабрь куни соат 10:30 ларда, Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 25-км.да, номаълум ҳайдовчи номаълум транспорт воситаси билан йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда, Ургут туманида яшаган, 1959 йилда туғилган Ж.Т.ни уриб юборган. Шундун сўнг, ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Натижада, пиёда Ж.Т. воқеа жойида ҳалок бўлган. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини ҳайдовчи Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган С.Э. ўз бошқарувидаги “Мерседес-Бенц” русумли юк автомобилида содир этгани аниқланди. Ҳайдовчи шу куннинг ўзида ушланди, дея маълум қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

    Бошқа янгиликлар