Данғарада автомобиль ёниб кетди, дея маълум қилди ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.
2019 йил 27 декабрь куни 08:00 ларда, Фарғона вилояти Данғара тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-126 “Балиқчи-Мингбулоқ-Найман-Пунгон” автомобиль йўлининг 3-км.да, ҳайдовчи Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган А.О. “ЛАСЕТТИ” русумли автомобилини бошқараётиб, рулда ухлаб қолган. Натижада машина йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилган ва у тўлиқ ёниб кетган. Автомобиль йўловчилари Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчилар, 1992 йилда туғилган Д.Ш. ва 1999 йилда туғилган А.А.лар вақеа жойида ҳалок бўлганлар, дейилади расмий хабарда.






