АсосийJamiyat

«Hilol-nashr»да Мусҳафи шарифнинг янги нашри чоп этила бошланди

'«Hilol-nashr»да Мусҳафи шарифнинг янги нашри чоп этила бошланди'ning rasmi

27 декабрь куни «Hilol-nashr» нашриёт-матбаасида Қуръони карим – Мусҳафи шарифнинг янги нашрини чоп этиш ишлари бошланди.

Ушбу нашр Исмоил Муҳаммад Содиқ раҳбарлигидаги «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси ва Мозин Абдулқодир Арнаут раҳбарлигидаги «Салсабил» нашриёти ўртасидаги ҳамкорлик доирасида, ушбу нашриётнинг расмий рухсати ва аслий нусхаси асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда нашрга тайёрланди. Янги нашр муқаддимасида жумладан шундай дейилади:

Бу — Мадина мусҳафининг нусхаси асосида, расми Усмонийда, Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятига кўра, хаттот шайх Усмон Тоҳонинг хатида тайёрланди.

Қуръони Каримнинг ушбу нусхасини кўрикдан ўтказиш, завобитларини қўйиш ва тадқиқ этиш ишлари Сурия Араб Республикаси «Мусҳаф битиш илмий ҳайъати»нинг собиқ раҳбари, шайх, ҳофиз Яҳё Муҳаммад Носиҳ бошчилигидаги мутахассислар тарафидан амалга оширилди.

 

    Бошқа янгиликлар