АсосийJamiyat

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгашидан Парламентга уч нафар депутат сайланди — уларнинг барчаси аёллар!

'«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгашидан Парламентга уч нафар депутат сайланди — уларнинг барчаси аёллар!'ning rasmi

Марказий сайлов комиссияси шу йил 22 декабрь куни юртимизда бўлиб ўтган сайловнинг дастлабки натижаларини эълон қилди. Унга кўра “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгашидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 3 нафар депутат сайланди ва таҳсинга сазовор жиҳати уларнинг барчалари аёллар!  

Қуйида парламентга сайланган депутатларимиз билан танишинг:

147-Тўқимачи сайлов округидан Елена Михайловна Борисова — 1955 йил Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – даволаш иши, шифокор терапевт, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директорининг Даволаш иши бўйича ўринбосари, Тошкент шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси.

141-Темирйўлчи сайлов округидан Ойдин Утамурадовна Абдуллаева — У  1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – бастакор, танқидчи мусиқашунос, ўқитувчи, Ўзбекистон давлат консерваторияси “Бастакорлик ва чолғулаштириш” кафедраси мудири, Тошкент шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси.  

149-Қўйлиқ сайлов округидан сайланган Гульрух Анваровна Агзамова —  1968 йил Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти – олий, мутахассислиги – файласуф, ижтимоий-сиёсий фанлар ўқитувчиси, бошқарув магистранти, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати Аёллар ва ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш бўлими мудири, Тошкент шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси.

 

    Бошқа янгиликлар