Аввал хабар берганимиздек, 27 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 07:22 да Олмаота – Нур-Султон йўналишида парвоз қилаётган, бортида 100 киши бўлган йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Сўнгги маълумотларга кўра, 15 киши ҳалок бўлган.
Шу муносабат билан, эртага, 28 декабрь — Қозоғистонда мотам куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда tengrinews.kz сайти маълум қилди.
«Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Олмаота яқинида йўловчи самолёти қулаши оқибатида одамлар ҳалок бўлгани сабабли 2019 йилнинг 28 декабрини миллий мотам куни деб эълон қилди», — дея, президенти матбуот котиби Берик Уалининг сўзларини келтирмоқда маҳаллий сайт.
Эслатиб ўтамиз, жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар ичида ўзбеклар йуқ.






