АсосийJamiyat

2020 йил 1 апрелдан I нав буғдой уни ва ош тузи импорт қилинади

'2020 йил 1 апрелдан  I нав буғдой уни ва ош тузи импорт қилинади'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йил 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, соғлиқни сақлаш соҳасида қатор янгиликлар татбиқ этилмоқда. Жумладан, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига I нав буғдой уни ва ош тузи фақат микронутриентлар билан бойитилган ҳолда импорт қилинадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги қарорга мувофиқ, сурункали буйрак ва жигар касалликларининг терминал босқичларида бўлган ҳолатларда қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек, юқори технологияли ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни кенгайтириш мақсадида донор бўлувчи қариндошлар рўйхати кенгайтирилиб, трансплантация амалиёти билан шуғулланадиган тиббиёт муассасалари ҳам кўпайди.

    Бошқа янгиликлар