АсосийJamiyat

Россиядаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

'Россиядаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси  вафот этди'ning rasmi

Владивосток шаҳрида (Россия) Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси 2019-йил 22-декабр куни Петропавловск-Камчатка шаҳрида содир бўлган ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқароси С.Р. вафот этганини маълум қилади.

Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олди ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда эслатиб ўтадики, Россиянинг Узоқшарқий федерал округи (Амур вилояти, Камчатка ўлкаси, Магадан вилояти, Приморе ўлкаси, Саха Республикаси – Ёқутистон, Сахалин вилояти, Яҳудий автоном вилояти, Хабаровск ўлкаси, Чукотка автоном округи) ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-423-260-48-00, +7-951-018-70-07.

 

    Бошқа янгиликлар