26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида “Ички ишлар органларида халқаро ҳамкорликни ташкил этиш фаолияти ва Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги миллий марказий бюроси” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Ички ишлар вазирининг матбуот котиби, полковник Ш.Гиясов, вазирлик Халқаро ҳамкорлик бошқармаси ва Интерпол миллий марказий бюроси раҳбарлари ва бошқа масъул ходимлари
Матбуот анжуманида Интерпол фаолияти билан боғлиқ маълумотлар келтирди.
Жиноятчиларни қидириш Интерполнинг асосий фаолиятларидан бири бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида шу йўналиш бўйича жами ҳужжат айланиши
1337 (2018 йил 1305)тани ташкил этди. Шунингдек, сўнгги икки йил мобайнида жиноятга жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бошқармалари билан олиб борилган ҳамкорликдаги ишлар натижасида Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Беларусь, Бирлашган Араб Амирликлари, Таиланд, Малайзия, Ҳиндистон, Украина ва бошқа давлатлардан мамлакатимизга 700 дан ортиқ қидирувдаги шахслар этап қилинди. Айни пайтда эса хорижий давлатлардан 50 га яқин қидирувдаги шахсларни Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиш бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда.






