АсосийJamiyat

Фарғонада “Nexia” “Isuzu” автобуси билан тўқнашув оқибатида тўрт йўловчи ҳалок бўлди

'Фарғонада “Nexia” “Isuzu” автобуси билан тўқнашув оқибатида тўрт йўловчи ҳалок бўлди'ning rasmi

2019 йилнинг 26 декабрь куни соат тахминан 19:30 ларда Олтиариқ туман ҳудудида “4P112 Фарғона-Қўқон” халқа йўлининг 241 км.да 2 та “Nexia” русумли автомашиналари ва “ISUZU” русумли автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Дастлабки маълумотга кўра, автобус ичида ҳайдовчи билан бирга жами 9 нафар шахслар бўлган. Айнан автобус билан тўқнашган “Nexia” русумли автомашина салонидаги 4 нафар йўловчилар олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

 

    Бошқа янгиликлар