25 декабрь куни “Ynet” интернет-нашри туризм мавзусидаги сўровнома натижасини эълон қилди. Сўровнома туризм соҳасидаги келаси 10 йиллик тенденцияларини аниқлаш учун 25 профессионал саёҳатчи-блогер ўртасида ташкил этилди.
Ўзбекистон ҳақидаги материаллар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган инфо-турда иштирок этган блогер Янина Злаславский Афекнинг фото ва мақоласи асосида тайёрланди. Бу каби кўплаб соҳалар орқали Исроилдаги реклама-тарғибот ишлари қисқа муддатда ўз натижасини кўрсатди:
2017 йилда 3800 нафар Исроил фуқароси Ўзбекистонга ташриф буюрган бўлса, 2018 йилда бу кўрсатгич 57,3 фоизга ошди ва 9 779 кишини ташкил этди, 2019 йилда эса 2018 йилга нисбатан 41 фоизга ошди ва 13 170 кишини ташкил қилди.
“Ynet” - Исроил янгиликлари ва бошқа ижтимоий мавзуларни ёритувчи веб-сайт. У 2000-йилда иш бошлаган, 2008-йилдан бери Ynet Google Trends статистикасига кўра, Исроилдаги энг машҳур Интернет-портал ҳисобланади.
“Alexa” интернет-трафик рейтинги ҳисоботига кўра, Ynet дунёдаги энг яхши 1500 веб-сайт рўйхатига киради.
“Илгари Буюк Ипак йўлининг юраги бўлган ва бугунги кунда минтақадаги энг тез ривожланаётган давлатлардан бири бўлган, Марказий Осиё саҳролари ўртасида жойлашган ўлкага ташриф буюриш вақти келди. Қулай сайёҳлик инфратузилмаси сайёҳларга қадимий тарих, либерал Ислом, қадимий яҳудий обидалари, бетакрор меъморчилик ва Шарқ ва Ғарб таъсири остида яратилган бой маданияти билан қарши олади. Куз ва баҳор мамлакатга ташриф буюриш учун энг қулай пайт.
У ерга қандай бориш мумкин? – Тель-Авивдан Тошкентга тўғридан-тўғри авиақатнов мавжуд”.






