АсосийJamiyat

Сенат Раиси хотин-қизлар ўртасида спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирланди

'Сенат Раиси хотин-қизлар ўртасида спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирланди'ning rasmi

2019 йил 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган  “Миллий спорт мукофоти-2019” тақдирлаш маросимида иштирок этди.

Сенат Раиси ўз нутқида таъкидлаганидек, айни пайтгача келгуси йил бўлиб ўтадиган “Токио-2020” Олимпия ва Паралимпия ўйинларига жами 32 лицензия қўлга киритилди. Шулардан 17 таси Олимпия, 15 таси Паралимпия ўйинларига тўғри келмоқда. 2020 йилда Токио-2020 Олимпиадасига қўлга киритиладиган лицензияларимиз сони янада ортиб, муҳтарам Президентимиз ва ўзбек халқини хурсанд қиладиган янги ғалабалар кўпайишига тилак билдирилди.

Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Токио Олимпиадасига олиб бораётган тайёргарлик ишлари, юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасидаги саъйи-ҳаракатлари олиб борилаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Давлатимизнинг бундай эътибори спортчиларимиз учун кириб келаётган 2020 Олимпия йили олдидан катта туртки эканлиги айтилди.

Шунингдек, Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаевага хотин-қизлар ўртасида спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг мукофоти топширилди.

    Бошқа янгиликлар