Айни пайтда Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин иштирокида вазирликнинг йил якуналрига бағишланган анжумани бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда маълум қилинишича, 2019 йилда МТВ ички Аудит хизмати томонидан 20млрд. сўмдан ортиқроқ молиявий ҳуқуқбузарлик аниқланган.
Шулардан:
*12,1 млрд. сўм ноқонуний ҳаражатлар ва талон-тарожлар;
*5,2 млрд. сўм давлат харидлари борасидаги қонуну бузилишлари;
*3,4 млрд. сўм маош ва унга тенглаштирилган тўловларга ноқонуний сарфлаиш ҳолати қайд этилган.
431 та ҳолат бўйича материаллар Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган ва аниқланган қонун бузилишлар бўйича 3,6 млрд. сўм ундирилган, дея анжумандан хабар қиляпти Сардорбек Раҳмонқулов.
Анжуманда маълум қилинган бошқа янгиликлар ҳақида тез орада яна хабар берамиз.






