"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ расмий саҳифасида маълум қилинишича:
"Фуқароларимизнинг Янги йил байрамини муносиб кутиб олиш ва дам олиш кунларида юртимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилиб, мароқли ҳордиқ чиқаришларига имконият яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ томонидан Тошкент - Самарқанд - Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган №764/763 - "Aфросиёб" поездининг қўшимча 4 та рейси йўлга қўйилади."
Мазкур рейслар 2019 йил 30, 31 декабр ҳамда 2020 йил 1, 2 январ кунлари амалга оширилиши айтилмоқда.






