АсосийJamiyat

Блогер фош этган Сергелидаги сайлов найранглари ўз тасдиғини топди

'Блогер фош этган Сергелидаги сайлов найранглари ўз тасдиғини топди'ning rasmi

Хабарингиз бор, аввалроқ, блогер Нозим Сафари 22 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Сергели туманидаги участкаларида ноқонуний ҳаракатлар амалга оширилгани бўйича қатор видеофакт ва хабарлар эълон қилган эди.

Шунга кўра, Бош прокуратура томонидан 22 декабрь куни соат 22.00 ларда “Телеграм” тармоғида тарқалган Сергели туманидаги сайлов участкасида содир қилинган қонун бузилиш ҳолатлари акст этган мазкур видеолавҳа текширилди ва натижалар "darakchi.uz"га тақдим этилди.

Текширишда, сайлов участкасида сайлов натижалари бўйича овозларни саноқдан ўтказиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнига номзодларнинг ишончли вакиллари ва кузатувчилар киритилмасдан, саноқдан ўтказиш алоҳида хонада амалга оширилганлиги аниқланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан 23.12.2019 йилда Жиноят кодексининг 146-моддаси ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар