АсосийDunyo

Қозоғистон йўлларида об-ҳаво ёмонлиги туфайли 39 киши вафот этди

'Қозоғистон йўлларида об-ҳаво ёмонлиги туфайли 39 киши вафот этди'ning rasmi

Ўтган ҳафта Қозоғистонда қор бўрони ва яхмалак сабабли 104 та ЙТҲ содир бўлиб, уларда 39 киши вафот этди.

Бу бахтсиз воқеа-ходисалар 16−22 декабрь кунлари йўлларда об-ҳаво ёмон бўлгани сабабли юзага келган ноқулайликлар сабабли содир бўган. Tengrinews.kz хабар беришича бир ҳафта ичида жами 104та бахтсиз ҳодиса рўй берган, уларда 39 киши ҳалок бўлган. 158 нафар киши эса жароҳатланган. 

Об-ҳаво шароити, ҳароратнинг нолга қадар кескин тушиши, яхмалакнинг пайдо бўлиши, кейин туман, шунингдек, ёмғир ва қор ёғиши натижасида кўришнинг чекланиши деярли барча йўлларда авариялар содир бўлишига олиб келди.

Бундан ташқари, кўплаб ҳайдовчилар ҳаракат тақиқланган йўлларни носоз автоуловлар ва ёзги шиналарда айланиб ўтмоқчи бўлган ва хавфли участкалардан ҳаракатланган.

«Олма Ота вилоятида Олма Ота-Шинжар магистралида MAN юк машинаси ҳайдовчиси яхмалак шароитида бўлувчи тўсиқни уриб ўтиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди ва қарийб бутун йўлни тўсиб қўйди. Натижада, автоҳалокат содир бўлган жойда тирбандлик юзага келди, йўлда 15 га яқин юк машиналари тўпланиб, улар бешта транспорт воситаси иштирокидаги яна иккита автоҳалокатга сабаб бўлди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди ва иккитаси жароҳатланди. Худди шундай ҳолат Ақтўбе вилоятида ҳам содир бўлди, у ерда яхмалак ва кўриниши чекланган жойда 12 та машина иштирокида бахтсиз ҳодиса содир бўлган», — дейди Қозоғистон Ички ишлар вазири  Ерлан Тургумбаев.

Ҳаммаси бўлиб, тирбандликда 1000 дан ортиқ машина бўлган. Қор машинасида 120 машина ва 905 дан ортиқ киши эвакуация қилинди.

Бошқа янгиликлар