АсосийJamiyat

Самарқандда вилоят халқ таълими ходимларининг илк видеоселектори ўтказилмоқда

'Самарқандда вилоят халқ таълими ходимларининг илк видеоселектори ўтказилмоқда'ning rasmi

Самарқанд вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказидашаҳар ва туманлардаги умумтаълим муассасаларининг директорлари, халқ таълими бўлимларининг масъул ходимлари иштирокида вилоят халқ таълими бошқармасининг илк видеоселектори бўлиб ўтмоқда. 

Видеоселектор соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, педагог ходимларга қўйилаётган талабларнинг барча умумтаълим мактабларга етиб боришини таъминлаш, муаммоларни тизимли равишда, тезкор ҳал этиш, муассасалар директорларининг масъулиятини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Унда умумтаълим мактабларининг иккинчи тоифага талабгор ўқитувчиларининг аттестацияга тайёргарлик кўриши, дастлабки натижалар танқидий таҳлил этилмоқда. Ўқувчиларнинг қишги таътилини самарали ва мазмунли ташкил этиш, умумтаълим фанлари бўйича ўқувчиларни фан олимпиадаларига тайёрлаш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

    Бошқа янгиликлар