2019 йил дастури асосида Сергели туманининг 8 ва 9 қурилиш ҳудудидан уй олган фуқаролар “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК томонидан қурилган ушбу уйларга айни кунларда электр энергияси, газ ва сув таъминоти билан боғлиқ ишлар амалга оширилаётганини маълум қилади.
Ушбу жараёнлар тез кунларда якунлангач уйларнинг калитлари белгиланган тартиб асосида берилади. Шу мақсадда сиздан телеграм каналларида тарқалаётган “Бугун уйларнинг калитлари белилмоқда қурилиш штабига боринг” ёки шунга ўхшаш турли миш-мишларга ишонмасликни, ушбу ҳабарлар асоссиз эканлигини маълум қиламиз.






