Қасддан одам ўлдириш жинояти содир этилганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи баёнот берди.
Жорий йилнинг 20 декабрь куни тунги соат 01:30 ларда М.Улуғбек тумани, Шаҳриобод кўчасида фуқаро В.К. (1978 й.т., судланган) бирга яшаб келаётган аёл М.К. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжаллашиб, жахл қилган ҳолда аёлни вояга етмаган фарзандини уйнинг 4-қаватидан ерга ташлаб юборган.
Оқибатда вояга етмаган қиз вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 23.12.2019 йилда М.Улуғбек тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
В.К. процессуал тартибда ушланган.Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ 20 декабр куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшаган тўрт ёшли Н.К. кўп қаватли ўйда назоратсиз қолдирилгани, бунинг оқибатида бола 4-қаватдаги хонадон деразасидан тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.






