Парламент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди.
Унга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун сайловда 128 округда депутатлар сайланди. Жумладан:
1. ЎзЛиДеП - 43 нафар
2. “Миллий тикланиш” - 35 нафар
3. “Адолат” СДП - 21 нафар
4. Халқ демократик партияси - 18 нафар
5. Экопартия - 11 нафар
22 та сайлов округида ҳеч бир номзод 50% дан кўп овоз тўплай олмаган, шу сабабли такрорий овоз бериш ўтказилади.






