Айни пайтда кеча бўлиб ўтган сайлов натижаларига бағишланган матбуот анжумани давом этяпти.
Мирзо Улуғбек Абдусаломов, Марказий сайлов комиссияси раҳбари:
Бу йил сайловда 13 963 627 нафар сайловчилар овоз беришди (чет эл сайловчилари билан). Умумий сайловчилар сони 20 596 570 нафар эди.
2019 йилги парламент сайловида иштирок этганлар сони корректировка қилинди: 67,8 фоиз овоз берилган.
Етарли овоз тўплай олмаган 831 та депутатликка номзодлардан 82 таси қайта сайловга қоляпти. 2 ҳафтадан кейин 22 та округдан такрорий овоз бериш бўлади.






