АсосийJamiyat

Овоз беришнинг сўнгги дақиқаси ортда қолди

'Овоз беришнинг сўнгги дақиқаси ортда қолди'ning rasmi

Бугун, 2019 йил 22 декабр куни Ўзбекистонда "Янги  Ўзбекистон — янги сайловлар" шиори остида туман, шаҳар ва парламент депутатларига овоз бериш жараёни бўлиб ўтди.

Сайловга эрталаб 08:00да старт берилди.

Жараёнларни дунё бўйича узатиб туриш ва холислигини назорат қилиш учун кўплаб мамлакатлардан кузатувчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

Сайловларни 10та нуфузли халқаро ташкилотдан, 50дан ортиқ давлатлардан келган 825 нафар халқаро кузатувчилар бевосита кузатиб бормоқда.                                                                                                                                          Бундан ташқари, депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан жами 70 минггдан ортиқ кузатувчилар ҳам сайловларни бевосита кузатмоқда.

Сайловларни 70дан ортиқ хорижий оммавий ахборот воситаларининг 135 нафар, шунингдек республика миқёсидаги 238 нафар ва мамлакат ҳудуларидаги 800 га яқин маҳаллий журналистлар фаол ёритмоқда

Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 15 ноябрдаги карорига мувофик сиёсий партиялардан 750 нафар Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодлар  рўйҳатга олинган эди.  

21 декабрь кунига кадар 750 нафар 6 нафари Марказий сайлов  комиссиясининг ўз ихтиёрлари билан берган аризасига биноан,  номзодлар рӯйхатидан чикарилди ва бугунги кунга келиб ушбу рӯйхатда 744 нафар номзод мавжуд.

Соат 18:00 ҳолатига сайловчиларнинг 68,7 фоизи овоз берди. Энг кўпи Қорақалпоғистон Республикаси, энг ками Тошкент шаҳри.

Айни пайтда эса сайловнинг сўнгги дақиқалари ортда қолди,

Натижалар бўйича яна хабар берамиз.

 

    Бошқа янгиликлар