Ҳозирга қадар овоз бериш жараёнлари Ўзбекистон Республикасининг Япония, Жанубий Корея, Хитой, Малайзия, Сингапур, Индонезия, Таиланд ва Ҳиндистондаги, шунингдек Россия Федерациясининг шимолидаги ваколатхоналари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларида якунланди.
Ушбу сайлов участкаларида овоз бериш натижаларини аниқлаш, бюллетенларни санаш жараёнлари бошланган.
Бошқа хорижий мамлакатларда тузилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёни давом этмоқда.
Эслатиб ўтаман хорижий давлатлардаги сайлов участкаларида 1 697 647 нафар сайловчилар рўйхатга олинган.






