Прокуратура томонидан сайлов жараёнидаги қонун бузарлик ҳолатларини ўрганиш учун ташкил этилган Штабга келиб тушган мурожаатларнинг 11 тасида маҳаллий ижроия ҳокимият органлари вакиллари сайлов жараёнига ноқонуний aралашганлиги ҳақидаги важлар баён этилган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 37 таси, ёки қариб 56 фоизида сиёсий партиялар томонидан муайян шахсларнинг номзод сифатида кўрсатилмаганлиги, бунинг оқибатида улар сайловда иштирок эта олмаганлиги қайд этилган.
Ҳамда мурожаатларнинг 7 тасида номзодлар депутатликка мос эмаслиги ҳакида важлар келтирилган, дея маълум қилди Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори Н.Йўлдошев.






