Халқаро матбуот марказида маҳаллий ва хорижий журналистлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Халқ сўзи нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, республикамиздаги сайловчиларнинг ҳар бири ягона маълумотлар базасига киритилди. Сайловгача бўлган тарғибот тадбирларида ИИВ томонидан хавфсизлик таъминланган.
Сайловгача бўлган муддатда паспортини йўқотган 19619 нафар фуқароларнинг рўйхати шакллантирилиб, уларга расмийлаштириб берилди. Бу эса уларнинг сайловларда иштирокини таъминлашга йўл очди.
“Жазони ижро этиш муассасаларидаги 3619 нафар фуқаро овоз бериш имкониятига эга. Улар учун жами 25 та сайлов участкаси ташкил этилган, — дейди Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П. Бобожонов.






