Хабарингиз бор бугун эрталаб 8:00 дан эътиборан халқимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараёнга старт берилиб, фуқаролар овоз беришни бошладилар.
Тадбирда маълум қилинишича, бу йилги сайловлар “Янги Ўзбекистон — янги сайловлар” шиори остида ўтказиляпти.
Хусусан, айни пайтда халқаро матбуот марказида 60 та монитор ўрнатилган. Бу эса сайлов жараёнларини кузатиб борувчилар учун катта қулайликлар туғдирмоқда.
МСК раисининг айтишича, ҳозирги вақтга қадар сайлов қонунчилиги бузилиши ҳақида хабар келиб тушмаган. Бу эса сайлов жараёнларининг миллий қонунчилигимиз асосида ўтаётганидан далолатдир.
Шунингдек, маълум қилинишича, Ўзбекистон вакиллик органларига бўлиб ўтаётган сайловнинг дастлабки натижалари бугун, 22 декабрь куни сони 23:00да эълон қилинади.






