АсосийJamiyat

Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муротова биринчилардан бўлиб овоз берди

'Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муротова биринчилардан бўлиб овоз берди'ning rasmi

Айни дамда Фарғона вилоятидаги сайлов участкаларида овоз бериш ишлари давом этмоқда, дея хабар берди ЎзА. Олтиариқлик Ўзбекистон Қаҳрамони, “Нурли обод” фермер хўжалиги раҳбари Лолахон Муротова ҳам ўз ҳудуди — “Қапчуғай” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 853-сайлов участкасига келиб, ўзи муносиб билган номзодлар учун овоз берди.

– Бу йил янгича сайловлар бўляпти, 5 та сиёсий партияларнинг иштирок этаётгани, рақобатни кучайгани ва халқимизни бу жараёнга бефарқ эмаслиги ҳам буни кўрсатиб турибди, – дейди Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муротова. – Ҳалқимиз ўз ҳуқуқидан фойдаланиб, ўзи танлаган, ўзи муносиб билган номзод учун овоз бермоқда. Мен ҳам эртанги кунимга бефарқ эмасман. Юртимизнинг тинчлиги, халқимизнинг фаровонлиги учун овоз бердим. Ўзим ҳам илк марта 1980 йилда вилоят кенгаши депутатлигига номзод сифатида кўрсатилиб, сайланганман. Мустақилликдан кейин ҳам 2 марта вилоят кенгаши депутати бўлдим. Депутатликнинг юки ниҳоятда оғир. Халқнинг ишончини оқлаш учун тинимсиз меҳнат қилиш керак.

    Бошқа янгиликлар