АсосийJamiyat

Тошкентда ўтган суткада 7 та ёнғин бўлди

'Тошкентда ўтган суткада 7 та ёнғин бўлди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида ўтган сутка давомида 7 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

21.12.2019 йил куни соат 01:55да, Шайхонтоҳур тумани, Тутзор берк кўчаси 37-уйнинг ички ва том қисми 100 кв.м. майдонида ёниб, ёнғинни тарқалиши оқибатида қўшни уйнинг том қисми 10 кв.м. майдонида ёнган. Ёнғиндан уйларнинг 400 кв.м. майдонидаги қурилмалари сақланиб қолинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 02:06да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:23да қуршаб олиниб, соат 02:41да бартараф этилган.

Ёнғин 37-уйнинг электр симларида вужудга келган қисқа туташув оқибатида содир бўлган, деб таҳмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 5 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек, фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўрамоқда.

    Бошқа янгиликлар