Аввал хабар берганимиздек, 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Ўзбекистон Республикасининг бугунги кун ички ва ташқи сиёсатидаги устувор йўналишлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда иштирок этган МДҲ Ижро қўмитаси ахборот-таҳлил департаменти директори А.Заварзин фикрича,Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижобий натижалари Президент Ш.Мирзиёевнинг давлатнинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиши масалалари бўйича чуқур билим ва юксак малакага эга эканлигидан далолат беради. Ўзбекистон халқи ва ҳукумати қисқа вақт мобайнида бугун дунё ҳамжамияти томонидан тан олинаётган ҳақиқий демократик йўлни босиб ўтишди.






