АсосийJamiyat

Белгиялик эксперт янгиланаётган Ўзбекистоннинг 4 та муҳим жиҳатини санаб ўтди

'Белгиялик эксперт янгиланаётган Ўзбекистоннинг 4 та муҳим жиҳатини санаб ўтди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Ўзбекистон Республикасининг бугунги кун ички ва ташқи сиёсатидаги устувор йўналишлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда иштирок этган Белгия парламенти собиқ сенатори А.Дестекше ўтказилаётган сайлов жараёнларига юқори баҳо бериб, тубдан янгиланаётган Ўзбекистоннинг қўйидаги муҳим жиҳатларига алоҳида эътибор қаратди: 1) иқтисодиётнинг либераллаштирилаётганлиги ва бизнес доиралар учун Ўзбекистоннинг жозибадорлигининг ошаётганлиги; 2) минтақада ўзаро ҳурмат ва тушунишга асосланган янги сиёсий муҳитнинг шаклланишида асосий етакчи “марказга” айланаётганлиги; 3) дунёнинг етакчи давлатлари билан муносабатда самарадор ташқи сиёсатни олиб бораётганлиги; 4) сўз эркинлиги ва қонун устуворлигида намоён бўлаётган тамоман янги сиёсий муҳит шаклланганлиги.

    Бошқа янгиликлар