АсосийJamiyat

АОКА: Ўзбекистонда хорижий янгиликлар сайтлари ҳамда веб-ресурсларга бўлган чекловлар аллақачон бартараф этилган

'АОКА: Ўзбекистонда хорижий янгиликлар сайтлари ҳамда веб-ресурсларга бўлган чекловлар аллақачон бартараф этилган'ning rasmi

«The Diplomat» халқаро интернет журнали муҳаррири Кэти Путц «Твиттер»даги саҳифасида инсон ҳуқуқлари бўйича хорижий веб-ресурсларига кира олмаётгани ҳақида ёзиб қолдирган. «Human Rights Watch» ташкилоти вакили Стив Свердлов эса унга жавобан инсон ҳуқуқлари бўйича танқидий веб ресурсларга Ўзбекистонда кириш имконияти чекланганини билдирган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот котиби Ҳикматилла Убайдуллаев «Telegram»даги расмий каналида ушбу ҳолат юзасидан Агентлик мутахассислари ўрганиш олиб борганлигини ва юқорида тилга олинган веб-ресурсларга киришга чекловлар мавжуд эмаслиги аниқланганини айтди.  

Шунингдек, Ўзбекистонда хорижий янгиликлар сайтлари ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича веб-ресурсларга бўлган чекловлар аллақачон бартараф этилган. Ўзбекистоннинг ахборот сиёсати чеклов ва тақиқларга эмас, балки очиқликни таъминлашга қаратилганини яна бир бор эслатиб ўтди.

    Бошқа янгиликлар