Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли туманида аянчли воқеа рўй берди.
Шу туманда яшовчи А.Х. ҳамда унинг акаси, Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи Б.Х. ўртасида жанжал келиб чиқади. Жаҳлини жиловлай олмаган А.Х. жанжал пайтида маст ҳолда акасининг турли жойларига уради. Натижада Б.Х. боши билан ерга йиқилиб тушади ва жиддий жароҳат олади. Бу ҳақда Постда сайти хабар берди.
Б.Х. воқеа жойида дунёдан кўз юмади.
Ҳозирда А.Х. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.






