АсосийJinoyat

Фирибгарнинг найранги

'Фирибгарнинг найранги'ning rasmi

Фарғона туманида яшовчи, уй бекаси Б.М, 2019 йил июнь ойи бошларида ўзига олдиндан таниш бўлган Фарғона тумани Илғор МФЙда яшовчи фуқаро А.Гни кийим олди сотдиси билан шуғулланаётганлигидан хабар топади. Уни алдаб, ишончини суистеъмол қилиш орқали мулкини қўлга киритиш илинжида яшаш хонадонига бориб, А.Гга оилавий шароити оғир бўлганлиги сабабли  савдо ишлари билан шуғулланиб қўшимча даромад қилмоқчилигини, аммо иш бошлашга маблағи етарли эмаслигини айтиб, Г.А.Ахунова сотиш учун олиб келган кийимларидан 1 ой ичида пулларини бериш шарти билан бериб туришини сўрайди. 

Олган кийимларни Фарғона шаҳридаги иш жойига олиб бориб ҳамкасбларига сотиб, пулларини шу ой маошидан йиғиб келтириб бериши айтиб алдаб, ундан жами  1.640 000 сўмлик турли хил кийимларни олиб, уларни Фарғона шахридаги кийим бозорида нотаниш шахсларга сотиб, пулларини ўзини шахсий эҳтиёжларига сарфлаб, Г.А.Ахуновага фирибгарлик йўли билан жами 1.640 000 сўм моддий зарар етказиб, пулларни шу кунга қадар турли баҳоналар билан бермасдан келган.  

Фуқаро Б.М ўзининг юқоридаги жиноий ҳаракатлари билан, хавфли рецидивист бўлган холда, алдаш ишончини суистеъмол қилиш орқали фуқаро А.Гни жами 1.640 000 сўмлик мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» бандида кўрсатилган жиноятни қасддан содир этган.

Бундан ташқари, фуқаро Б.М ўзининг жиноий харакатларини давом эттириб, такроран 2019 йил июнь ойи ўрталарида Фарғона тумани Чекшўра МФЙда яшовчи фуқаро Р.М Хитой давлатидан келинлар учун сеп товарлар олиб келиб сотишидан хабар топиб, уни алдаб, ишончини суистеъмол қилиш орқали мулкини қўлга киритиш илинжида яшаш хонадонига бориб, Р.Мга яқинда қизини турмушга бераётганлигини, қизининг сепи учун товарлар сотиб олиши лозимлигини, аммо оилавий шароити оғир бўлганлиги сабабли пулга қийналаётганлигини, агар рози бўлса тўйдан кейин пулларини бериш шарти билан товарларидан сотиб олмоқчилигини айтиб, Р.Мни ишончига кириб, ундан жами 4.350.000 сўмлик турли хил товарлар сотиб олиб, уларни Фарғона шаҳридаги кийим бозорига олиб бориб, нотаниш шахсларга сотиб, пулларини ўзини шахсий эҳтиёжларига сарфлаб, фирибгарлик йўли билан Р.Мга жами 4.350 000 сўм моддий зарар етказиб, пулларни шу кунга қадар турли баҳоналар билан бермасдан келган.  

Фуқаро Б.Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» бандига асосан жиноий иш қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди ихтиёрига юборилди.

    Бошқа янгиликлар