2019 йил 16 декабрь куни соат 13:30 ларда Ангрен шаҳар, 5/4-даҳаси, 7-уй, 16-хонадонда яшовчи 1944 йилда туғилган жинси аёл бўлган В.П.нинг мурдаси уйнинг даҳлизида бўйин, бош ва қорин соҳаларида ўткир кесувчи жисм таъсирида етказилган санчилган ва кесилган жароҳатлари билан топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура даракчи.уз сайтига маълум қилди.
Шунингдек, ушбу хонадонда яшовчи П.Внинг 1971 йилда туғилган қизи Т.В бўйин соҳасида кесилган жароҳатлари билан оғир аҳволда топилиб, шаҳар марказий касалхонасига ётқизилган.
Аниқланишича, шу куни Т.В онаси П.В билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан онасининг бўйин, бош ва қорин соҳаларига уриб қасддан ўлдириб, сўнгра ювиниш хонасига кириб, у ерда бўлган лезвия билан ўзининг бўйин соҳасига жароҳат етказиб, ўз жонига суиқасд қилган.
Ангрен шаҳар суд-тиббий экспертизасининг 16.12.2019 йилдаги 141-сонли дастлабки хулосасига кўра, П.Внинг ўлимига бўйин соҳасига ўткир кесувчи жисм таъсирида етказилган жароҳатлар сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан 16.12.2019 йилда Т.Вга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Т.В ЖПКнинг 221-моддаси тартибида гумон қилинувчи тариқасида ушланган.






