Полиция Қозоғистоннинг иккита асосий шаҳрида бўлиб ўтган норозилик намойишида қатнашган ўнлаб одамларни ҳибсга олди. 100 га яқин ҳукуматга қарши намойишчилар гуруҳи Мустақиллик кунини пойтахт Нур-Султон ва Олмаотадаги савдо марказида нишонлашганди.
Намойишчилар: «Қозоғистонни уйғотинг!» шиорларини айтиб, «Назарбоевсиз Қозоғистон» ёки «Парламентли республика» деб ёзилган плакатларни кўтаришди.
Маълумот ўрнида:
- 79 ёшли Назарбоев, Совет Иттифоқидаги қарийб 30 йиллик ҳукмронлигидан кейин, март ойида президентлик вазифасини ўринбосарига топширди.
- Назарбоевнинг ўринбосари Қассим-Жомарт Токаев норозиликларни тартибга солувчи қонунларни либераллаштиришини айтди.






