Давлат тест маркази Ахборот хизматининг “Даракчи”га хабар беришича, олий таълим муассасаларига кириш учун имтиҳон натижалари ҳеч қайси давлатда эртасига эълон қилинмайди. Бу тартиб президентимиз ташаббуси билан фақат бизнинг мамлакатимизда жорий қилинган. Ҳатто, Россия, Туркия, Корея каби давлатларда ҳам 7-10 кунда эълон қилинар экан.






