Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги қарори билан тасдиқланган автомобиль кўприклари, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дастурига биноан, бугунги кунда Тошкент шаҳрининг А.Дониш кўчасидан кичик ҳалқа автомобиль йўли, Мискин ва У.Ширин кўчалари кесишмасидаги йўл ўтказгичда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур иншоот пойтахтдаги биринчи замонавий йўл ўтказгич бўлиб, 2000 йилда Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасида қурилди. Кенглиги 29 метр бўлган 912 метр узунликдаги (ёндошиш йўллари билан бирга) ушбу иншоот шаҳарнинг учта туманини бирга боғлаб янада обод қилди. Қарийиб 20 йил давомида, йўл ўтказгичида ҳеч қандай таъмирлаш ишлари амалга оширилмади. Шу сабабли темир-бетон конструкциялар ва йўлнинг юқори қатлами яроқсиз ҳолга келди. Жорий йилнинг август ойида «Кўприкқурилиш» Трести УКнинг мутахассислари томонидан таъмирлаш ишлари бошланди.
Дастлаб, тўсинлар, устунлар ва таянчларнинг темир-бетон конструкцияларинурлари тикланди. Бундан ташқари, қатнов қисмининг темир панжаралари, декоратив темир-бетон плиталар демонтаж қилинди, 2000 м2 майдонида қалинлиги 12 см бўлган ҳимоя бетон қатлами олиб ташланди ва бу ишлар сентябрь ойида тугатилди. Октябрь ва ноябрь ойларида темир-бетон конструкцияларни ўрнатиш ишлари бошланди. Хусусан, бугунги кунга қадар 2000 м2 майдонда янги бетон қопламаси билан қопланди. Пиёдалар учун ажратилган қисмида изоляция ишлари якунланди. Декабрь ойининг охирига қадар йўл ўтказгичдаги асфальт-бетон қопламаларни ётқизиш ишлари якунига этиши режалаштирилган.
Барча демонтаж ва монтаж ишлари белгиланган меъёрларни ҳисобга олган ҳолда қурилиш қоидалари ва шартларига мувофиқ амалга оширилмоқда. Шуни ҳам инобаттга олган ҳолда алоҳида таъкидлаш керакки, автомобилларни юқори ўтказиш қобилиятига эга бўлган ушбу иншоотнинг таъмирлаш ишлари йўл ҳаракатини тўхтамасдан амалга оширилмоқда. Ва, албатта, ушбу омил йўл устидаги таъмирлаш ишларининг давомийлигига таъсир қилмоқда. Бундан ташқари, кўприк қурувчиларимиз бир вақтнинг ўзида Тошкент метрополитенининг ҳалқа йўли ва Юнусобод линиясидаги қурилиш ишларининг 2-босқичини якунлашда ҳам фаол қатнашмоқдалар.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан вазиятни тўғри тушунишларини ва ҳар бир ҳайдовчидан, ушбу йўл ўтказгичдан ўтаётганида, шошилмасдан тартиб билан ўтишларини сўрайди.






