Мажбурий ижро бюроси Касби туман бўлими томонидан солиқ тўловларини ўз вақтида тўламаган қарздорларга нисбатан чора кўрди.
Хусусан, "ОМУХТА ЕМ, ШРОТ, ШEЛУХА, СИБ" МЧЖнинг солиқдан бўлган қарздорлиги учун жамият раҳбарининг “Спарк” русумли автомобили хатлаб олинди.
Шунингдек, "Ўрол бобо" фермер хўжалигининг солиқ қарздорлиги учун “Жигули” русумли машинаси, "Агротехсервис" МЧЖнинг 160.000.000 сўм солиқ қарзи учун “ПУМА 210” русумли ҳайдов трактори ва "Туркистон Машъали" МЧЖнинг 690.000.000 сўм солиқ қарздорлиги учун балансида бўлган уйи хатланиб электрон савдога чиқарилди.






