АсосийJamiyat

Андижонда 188 минг дона сифати кафолатланмаган дори воситалари тўхтатиб қолинди

'Андижонда 188 минг дона сифати кафолатланмаган дори воситалари тўхтатиб қолинди'ning rasmi

Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг яширинча олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот асосида “Хўжаобод-Наманган” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Х.О бошқарувидаги“Nexia” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганида, автотранспорт воситаси салони ҳамда юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қиймати 56 298 000 сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 188 000 дона сифат сертификатига эга бўлмаган капсула кўринишидаги дори воситаси ҳамда 6442 дона бошқа  буюмлар борлиги аниқланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилоят божхона бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар