Тошкент шаҳар ИИББ Тошкент тиббиёт академияси ҳудудида (эски ТошМИ) Мовароуннаҳр кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасига қайта бурилиш жойини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди.
Мазкур ташаббус Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан ҳам қўллаб-қувватланди. Ҳозирги вақтда ушбу масалани камроқ харажат билан ҳал қилиш йўллари кўриб чиқилмокда.
Қайта бурилиш жойини ташкил этиш билан боғлиқ ишлар давомида дарахтлар кесилмайди, бутазорлар эса қайта ўтқазилади.






