2019 йилнинг 14 декабрь куни Зарафшон шаҳар 2-кичик ноҳия 16-уй 23-хонадонда яшовчи фуқаро 1981 йилда Нурота тумани Чуя М.Ф.Й да туғилган Г.Н Зарафшон шаҳар 2-кичик тумани ҳудудида жойлашган “Кончилар” М.Ф.Й га соат тахминан 16-00 лар чамаси бориб, турмуш ўртоғи спиртли ичимлик истеъмол қилиб хонадонида ўзи ва фарзандлари билан ўзаро жанжал қилганлиги бўйича мурожаат қилди.
Шундан сўнг Зарафшон шаҳар ИИБ 21-сонли таянч пункти профилактика инспектори лейтенант Соибов Фарид Бобир ўғли, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси Эркинов Зафар Урчинбой ўғли билан биргаликда манзилга борган вақтида фуқаро Т.Б уйида эмаслиги сабабли, турмуш ўртоғи фуқаро Г.Н қўл телефони орқали уни хонадонига чақиртирган.
Шундан сўнг турмуш ўртоғи Т.Б кўча томондан келиб қўлининг енг қисмидан ошхона пичоғини олиб, кириш эшиги олдида турган профилактика инспектори лейтенант Соибов Фарид Бобир ўғлини қорин қисмига киндик қисмининг чап ва паст томонига 2 маротаба жароҳат етказиб, хонадон ичкарисига киришга харакат қилган.
Профилактика инспектори ҳамда унинг ёрдамчисининг саъйи ҳаракатлари билан Т.Б турмуш ўртоғи Г.Н ҳамда фарзандларига зарар етказа олмаган. Профилактика инспектори лейтенант Соибов Фарид Бобир ўғли ўз хизмат вазифасига ситқидилдан ёндошиб, жонини хатарга қўйиб, оила турмуш даражасидаги ўлим билан боғлиқ жиноят содир этилишини олдини олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Зарафшон шахар Прокуратураси томонидан фуқаро Т.Бга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми ва 104- моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Профилактика инспектори ҳамда унинг ёрдамчиси кўрсатган жасорат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан алоҳида эътироф этилиб уларни рағбатлантириш бўйича алоҳида кўрсатма берилди, Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати.






